avatar
Куч
0.84
Рейтинг
+3.28

Mohigul

Мақолалар

Суиқасд

Бобуршунослик

Бобурга суиқасд – Ҳиндистоннинг Ганг дарёси атрофида ҳиндулар томонидан Бобурга қарши уюштирилган суиқасд. Бобур Ҳиндистонда мустаҳкам давлат яратиш мақсадида бу юртнинг вилоятлари ва шаҳарларини рақибларидан тозалаш учун уларга қарши йирик уруш олиб боришга ҳозирлик кўрган бир пайтда маҳаллий ҳинд айғоқчилари томонидан унга қарши суиқасд уюштирилган. “Бобурнома”да муаллиф бу ҳолатни қуйидагича тасвирлаган: “Бу охшом ғариб воқиъа даст берди. Кечанинг уч посиға ёвуқ кемада сурон ва ғавғо чиқти. Чуҳралар – ҳар ким кеманинг бир йиғочини олиб     ур-ур деб қичқиришадурлар. “Фармойиш” кемаси мен такя қилғон “Осойиш” кемасининг ёнида эди… Бир тунқатор анда эди, уйқудин кўз очиб кўрарким,   бир киши “Осойиш” кемасиға илик қўюб чиқар хаёлидадур. Устига ташлар: сувгв чўмуб, чиқарида тунқаторнинг  бошиға чопар; озроқча захм қилиб эди, сув сари ўқ-қочар. Ғавғо бу жиҳаттин экандур” “Бобурнома”да муаллиф унга қилинган суиқасд олдин ҳам бўлганини, қоровуллар унда ҳам фожиа олдини олиб, душманнинг  икки қилич ва бир ханжарини олиб қолганлигини билдирган: Бобур ёзади: “Тенгри таоло сахлади.

                                Агар тиғи олам бижунбад зи жой,

                                 Набуррад раге то нахоҳад Худой “

(Мазмуни: Агар олам тиғи ўз ғилофидан қўзғалса, Худо хоҳламаса, бирор томирни ҳам қирқмайди), деб Шайх Саъдийдан байт келтиради.

           “Бобурнома”, Тошкент 2002 й., 257 б.

                                                                           Ҳ.Қудратуллаев

                                                                   Муаллиф        Ҳ.Қудратуллаев